Тўра Боболов мактаб битирувчилари билан учрашди
25 май. Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” жаранглади. Улкан орзу-мақсадлар билан таълим-тарбия қучоғида жам бўлган ўқувчилар бугун ҳаётнинг катта остонасига қадам қўйишмоқда.
Бугун вилоятимизнинг 929 та умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Жорий йилда мазкур илм даргоҳларининг 11-синфини 32 минг 215 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги 1-мактабдаги тадбирда иштирок этиб, Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди, 2021-2022 ўқув йилини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклади. Битирувчиларни давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланишга чақирди. Уларга оқ йўл тилади.
Маълумот ўрнида, бу йил масканни 190 нафар ўғил-қиз тамомлади.
Битирувчи ёшларни катта ҳаётга кузатиш тадбирлари барча шаҳар ва туманларда мутасадди раҳбарлар иштирокида катта тантана билан нишонланмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz