Ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказади

Ўттизга яқин вазирлик ва идора раҳбарлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказади

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов раҳбарлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи шу йилнинг 11-16 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида оммавий қабуллар ўтказади.

Республика ишчи гуруҳи аҳоли билан очиқ-жонли мулоқотлар олиб боради.

Президент Администрацияси масъуллари билан бирга, қуйидаги вазирлик, қўмита ва республика ташкилотлари раҳбарлари аҳолини қабул қилади:

· Вазирлар Маҳкамаси

· Олий суд

· Судьялар Олий кенгаши

· Бош прокуратура

· Давлат солиқ қўмитаси

· Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

· Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

· Ички ишлар вазирлиги

· Молия вазирлиги

· Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

· Соғлиқни сақлаш вазирлиги

· Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

· Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги

· Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

· Халқ таълими вазирлиги

· Мактабгача таълим вазирлиги

· Қурилиш вазирлиги

· Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

· Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

· Марказий банк

· Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

· «Ўзбектелеком» АЖ

· «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

· «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

· «Ўзсувтаъминот» АЖ

· Автомобиль йўллари қўмитаси

· Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

· Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман)

· Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

ЎзА

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.