“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эгаларига топширилди

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эгаларига топширилди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида 41 нафар кекса авлод вакилларини Президентимиз томонидан таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Йиллар давомида элга хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонларнинг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланиши нуронийларга бўлган юксак эҳтиромнинг муносиб намунасидир.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсунхан Худайбергенов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” нишонлари ва пул мукофотларини ўз эгаларига топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.