Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтаётган вилоят ёшлар фестивалининг биринчи кун тадбирлари “Китоб карвони” лойиҳаси билан бошланди.
Шаҳар ва туманлардаги энг олис ҳудудларда яшовчи ёшларнинг фойдаланишлари учун маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига етказиб бериладиган 7 минг 500 дона энг сара бадиий асарлар юкланган китоб карвони Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биноси ёнидан ўз манзилларига қараб йўл олди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати