Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари вилоятимизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги ёшлар фестивали кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ўтди.

Фестивал якунига бағишланган гала концертда маҳаллий санъаткорлар билан биргаликда, Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов,  “Божалар” гуруҳи хонандаси Жаҳонгир Позилжонов, хонандалар Рухшона Маткаримова, Ойбек Халиловлар ижросидаги қўшиқлар, мушакбозлик намойиши ўзгача шукуҳ бағишлади.

Энг ёрқин лаҳзаларга бой бўлган мазкур жараёнларнинг тўлик форматини бугун, 19 июнь куни соат 20:00 да “Ишонч” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.