Мурожаат ва ижро: 8 нафар аёлларга тикув машинаси топширилди

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятида жорий йил 11-16 июнь кунлари ўтказилган оммавий сайёр қабулларида жами 4307 та мурожаат қабул қилинган бўлса, уларнинг 2113 таси вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан тингланди. Вилоят ҳокимига келиб тушган мурожаатларнинг 287 таси ижобий ҳал этилган ҳамда 290 та мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди. Алоҳида ўрганиш ва катта маблағ талаб этиладиган 1536 та масалага аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, ижроси назоратга олинган эди.

Ушбу мурожаатлар ҳам белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилмоқда. Жумладан, Шўрчи туманида яшовчи фуқаролар Дилафрўз Зияева, Нигора Холмуродова, Анархол Каримовалар, Қумқўрғон туманида яшовчи Гўзал Ярашова, Жарқўрғон тумани фуқаролари Шаҳноза Шокирова, Гўзал Шоназарова, Нигора Турдиева, Нодира Джураевалар вилоят ҳокимга мурожаат қилиб, бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун тикув машиналари сўрашган эди. Мурожаатга асосан замонавий тикув машиналари топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.