Фестиваль доирасида вилоят ёш бахшилар кўрик-танлови бўлиб ўтди

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Термиз шаҳрида ўтказилаётган вилоят ёшлар фестивали доирасида ёш бахшилар кўрик-танлови ҳам ўтказилди.

Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган республика мактаб-интернатида ташкил этилган танловда ҳар бир ҳудуддан икки нафардан, жами 30 нафар ёш бахшилар иштирок этди. Ёш бахшилар уч гуруҳда ўзаро беллашдилар. I гуруҳ 5 ёшдан-15 ёшгача, II гуруҳ 16 ёшдан-22 ёшгача, III гуруҳ 23 ёшдан-30 ёшгача белгиланди.

Танловда 1-ўринни эгаллаган Олим Алиқулов 3 миллион, 2-ўринни эгаллаган Шаҳриёр Тоштемиров 2 миллион, 3-ўринни эгаллаган Диёр Расулов 1 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Дилноза Лазизова “Энг ёш бахши”, Акрам Мамаражабов “Энг яхши достон ижрочиси”, Абдулазиз Нормуродов “Энг яхши куй ижрочиси”, Бекзод Ҳамидов “Энг яхши терма ижрочиси” номинациялари бўйича эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.