Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами Афғонистон томонига топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга юборилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами афғон томонига топширилди.

Kun.uz мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича (https://kun.uz/75396623), бунда Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга кўмак кўрсатиш мақсад қилинган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг махсус вакили Исматулла Эргашев раҳбарлигидаги делегация Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини етказган. Ўзбекистон томонини Афғонистон Маданият вазири ва Фавқулодда вазиятлар вазири кутиб олган.

Бугун, 25 июн куни инсонпарварлик ёрдамининг 37 тоннаси олиб борилган бўлса, эртага, 26 июн куни яна 37 тонна етказилади.

Инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.