Навбатдаги ҳокимлик соати ва тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Бугун, 4 июль куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари,) ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Дастлаб "Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичи бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳолати ишчи гуруҳнинг ўрганиш хулосаси асосида вилоят ҳокими томонидан танқидий муҳокама этилди. Масъуллар огоҳлантирилиб, йўл қўйилган  камчиликларни қисқа мудатда бартараф этиш, ишларни самарали ташкил қилиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.  

Шундан сўнг жойларда кўчма савдо жойларини ташкил этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 71-сонли қарори асосида ерларни "Yerelektron" аукцион савдоларига чиқариш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ушбу йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда огоҳлантириш бериб, уларни бартараф этиш учун аниқ муддат белгилади.

Йиғилишдан сўнг фаолиятида муаммолари бўлган тадбиркорлар билан вилоят ҳокимининг навбатдаги «Тадбиркорлар қабули» ўтказилди.

Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 12 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат этди.

Тадбиркорлар ўртага ташлаган масаларнинг 3 таси жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган 9 та мурожаат бўйича алоқадор ташкилотларга  тегишли топшириқ  берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.