Жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳаллабай ишлашни ташкил этиш борасидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди

Вилоят ҳокимлигида ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳаллабай ишлашни ташкил этиш борасидаги ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар ва туманлар студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғилинлари раислари, Халқ қабулхоналари, бошқа алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда вилоят раҳбари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш натижалари ҳамда содир этилаётган жиноятчилик таҳлилига тўхталиб, огоҳлик давр талаби эканлигини, глобаллашув жараёнида ахборот хуружлари ҳамда турли хавф-хатарлари авж олган бу даврда тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади. Шу ўринда жойларда раҳбарларнинг аҳоли даромадларини ошириш борасидаги ишлари етарли эмаслиги, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ечим изланмаётганлиги қаттиқ танқид қилинди.

Муҳокамаларда вилоят ишчи гуруҳи томонидан туманларда олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари томонидан фикрлар билдирилиб, масъулларнинг ахборотлари тингланди.

 Ҳудудларда сектор раҳбарларининг аҳоли билан учрашувларини мунтазам ташкил этиш, мурожаатларни муддатида ҳал этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва уни барвақт аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.