Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида: вилоят ҳокими "Гулбаҳор" маҳалласи ёшлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритириш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда.

Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва аҳоли вакиллари, жумладан ёшлар билан учрашиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов Термиз тумани “Гулбаҳор” маҳалласида бўлди.

Учрашувда вилоят ҳокими Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар бериб, аҳоли бирдамлик кўрсатган ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этишлари, референдумда иштирок этиб, ўз келажаклари учун овоз бериши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, бугунги таҳликали замонда халқ бирдамлиги ҳар доимгиданда муҳим эканлигини қайд этиб ўтди.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ҳам ўтказилиб, вилоят ҳокими ғолибларга пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.