Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида: Вилоят ҳокими иштирокидаги тарғибот тадбирларининг навбатдаги манзили “Орол” маҳалласи бўлди

Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида: Вилоят ҳокими иштирокидаги тарғибот тадбирларининг навбатдаги манзили “Орол” маҳалласи бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз тумани “Халқобод” ва “Орол” маҳаллалари аҳолиси, жумладан ёшлар билан «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган учрашуви бўлиб ўтди. 

Қонун лойиҳаси муҳокамасида ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши зарурлиги алоҳида таъкидланиб, кейинги йилларда барча соҳаларда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр билдирилди.

– Сўнгги йилларда мамлакатнинг тараққиёти шу қадар ўзгардики, даврнинг ўзи 30 йил аввал қабул қилинган Конституцияга тузатишлар ва ўзгартиришлар киритишни тақозо этмоқда, – дейди вилоят раҳбари. – Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилган кундан бошлаб бир қатор масалалар, жумладан, инсон қадрини улуғлаш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, таълим сифатини назорат қилиш ва томонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш масаласига доир таклифлар келиб тушган.

Таклиф ва мурожаатлардан келиб чиқиб, мавжуд 128 та модданинг 58 тасига жами 200 га яқин ўзгартириш киритилиши таклиф этилмоқда. Мазкур ўзгартиришлар суд-ҳуқуқ тизими, сайлов қонунчилиги, президентлик лавозими ваколатлари, Олий Мажлис қонунчилиги, сиёсий ҳуқуқлар бўйича бобларга тузатишлар киритилишини кўзда тутади.

Тадбир доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига пул мукофотлари ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.