Сурхондарёда 2024 йилги ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсумига тайёргарлик бошланди
Мамлакатимизнинг энг жанубида жойлашган воҳамизга баҳорнинг иссиқ кунлари эртароқ келиши, кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг пишиб етилишини таъминлайди. Жумладан, ризқ-рўзимиз бўлган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш ҳам бошқа ҳудудларга қараганда барвақт бошланади.
Термиз шаҳрида “Сайхунобод тажрибаси”ни жорий этиш ишлари ўрганилди
Президентимизнинг жорий йил 14 март куни Сирдарё вилоятига ташрифида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш борасидаги “Сайхунобод тажрибаси”ни республика бўйича оммалаштириш вазифаси топширилган эди.
Улуғбек Қосимов: “Тартиб ва ижро интизоми тўғри йўлга қўйилмаган жамоада меҳнат самарадорлиги бўлмайди”
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ижро интизоми, мурожаатлар ва ташрифлар давомида берилган топшириқлар ижроси, “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик жараёнларининг бориши ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида оммавий кўчат ва қаламчалар экиш, “Ҳоким боғи” ва “Яшил боғ”лар ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” бўлиб ўтди.
Улуғбек Қосимов: “Кўчатни экишдан олдин унинг суғориш тизимини ҳам қилмасак, шунча куч сарфлаб амалга ошираётган ишларимиз фойдасиз бўлади”
Президентимизнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида оммавий кўчат ва қаламчалар экиш ишлари амалга оширилмоқда.
Президент топшириғи ижроси: Сурхондарёда "чиқинди полигон"лари атрофида ўн қаторли "яшил белбоғ"лар яратилмоқда
Куни-кеча Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилган эди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz