Сурхондарё вилоятида ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

— Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бош бухгалтери;

 — Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Сурхондарё вилояти маданият бошқармаси Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Қумқўрғон туман маданият бўлими мудири;

 — Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Бойсун туман инспекцияси бош мутахассиси;

— Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Ангор туман инспекцияси бош мутахассиси;

 — Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атроф-муҳит объектлари ифлосланишини мониторинги бўлими (аналитик лабаратория) 1-тоифали мутахассиси;

— Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Музработ туман инспекцияси 1-тоифали мутахассиси;

 — Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ўсимликлар карантини инспектори Бандихон туманига;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ўсимликлар карантини инспектори Қумқўрғон туманига;

— Шеробод туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;

— Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими Етакчи мутахассис Сариосиё туманига;

— Ангор тумани халқ таълими бўлими Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи;

— Термиз тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими Бош бухгалтери;

— Шўрчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги бўйича мутахассиси;

— Бандихон тумани 25 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Денов тумани маданият бўлими мудири;

— Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси Хаво транспорти бош мутахассиси.

 Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 28 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.