Муҳофаза этиладиган ҳудудларда чорва моллари боқиш, ов қилиш, дарахт кесиш ва ҳудудга рухсатсиз кириш жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги “Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 93-сонли қарорига асосан Сариосиё туманида “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ташкил этилди.

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғига “Узун” давлат ўрмон хўжалигининг “Тамшуш” ва “Зевар” бўлимларига қарашли “Кундай жувоз”, “Усточи беоб”, “Мизот”, “Занбек”, “Зинчоб”, “Киштут”, “Тамархуд”, “Зевар” ҳудудларидан жами 27 минг 851 гектар ер майдони ўтказиб берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонунга асосан “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи ва унинг атрофидаги муҳофаза этиладиган ҳудудларида чорва моллари боқиш, ов қилиш, дарахт кесиш ва ҳудудга рухсатсиз кириш тақиқланади.

Юқорида қайд этилган қонун бузилиш ҳолатларини содир этган жисмоний ва юридик шаҳсларга қонунда белгиланган тартибди жавобгарлик чоралари қўлланилишини маълум қиламиз.

“Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғи маъмурияти

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.