Экотуризм масканида сув устида 400 кишилик тантаналар саройи қурилмоқда

Термиз туманида “Surxon FISH agroprom” МЧЖ томонидан экотуризм маскани фаолияти йўлга қўйилган. Умумий майдони 6 гектарлик кўл бўйида жойлашган ресторан, асосан балиқ маҳсулотларидан тайёрланган таомлар таклиф қилинадиган маскан ўзига хос табиати билан ажралиб туради.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ушбу экотуризм масканида бўлиб, унинг фаолияти ва янгидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Ҳудудда 400 кишилик сув устида турли байрам, тўй ва маросимлар ўтказишга мўлжалланган лойиҳа қурилиши олиб борилмоқда.

Вилоят раҳбари ҳудудни янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.