Улуғбек Қосимов: “Президентимиз белгилаб берганидек, касалликнинг оқибати билан эмас, келиб чиқиш сабаблари билан курашишимиз ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишимиз зарур!”
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида аҳоли саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари билан курашиш ва аҳолининг тибиий маданиятини ошириш бўйича Сурхондарё тажрибасини яратиш юзасидан топшириқлар берилган эди.
Шу мақсадда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор туманида бўлиб, “Зартепа” маҳалласидаги “Занг” оилавий шифокорлик пунктида тиббиёт мутахассислари томонидан ҳудуддаги касалликлар динамикасини ўрганиш натижалари, келгусида касалликларнинг бирламчи олдини олиш борасида амалга ошириладиган ишлар тақдимоти билан танишди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада Термиз шаҳри ва туманлар тиббиёт бирлашмаларига иккитадан жами 30 та «Volkswagen Caddy» махсус автомашиналарини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, “Ангор барака савдо маркази”да вилоятдаги тиббиёт соҳасига масъул мутасаддилар, патронаж ҳамширалар иштирокида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиш, касалликларнинг олдини олишда Сурхондарё тажрибасини йўлга қўйиш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ўтказилган ўрганиш натижалари асосида ишларни ташкил этиш, аҳоли ўртасида касалликларнинг олдини олиш борасида вилоятни намунали ҳудудга айлантириш ва тиббий маданиятни ошириш борасида вазифалар белгилаб берилди.
Вилоят раҳбари туманга ташрифи доирасида 1-сонли касб-ҳунар мактабида ҳам бўлиб, амалий машғулотларнинг бориши билан танишди. Ёшларга келажакда ўз ҳаёт йўлларини топишлари учун талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш лозимлиги қайд этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz