Денов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Денов туманида бўлди.

Туманга ташрифнинг дастлабки манзили Денов педагогика коллежи бўлди. Мутасаддиларнинг эътиборсизлиги сабаб коллежнинг ўқув бинолари таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги, жорий йилда ётоқхонаси таъмирланган бўлсада, ҳозирда иситиш тизими ишламаётганлиги танқид қилинди. Масъулларга қисқа муддатда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиб, бино имкониятларидан самарали фойдаланиш, ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, коллеж ҳудудини ободонлаштириш вазифалари топширилди.

Шундан сўнг, “Пахтакураш” маҳалласида жойлашган маданият биноси кўздан кечирилди. Объектда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишилди. Маданият биносини таъмирлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш бўйича топшириқлар берилди. Шу ернинг ўзида қатор маҳаллалар “еттилиги” томонидан 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар режаси, туман сектор раҳбарлари танлаб олинган 5 та қолоқ маҳаллани ривожлантириш бўйича тақдимот қилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари “Пахтакураш” маҳалла фуқаролар йиғини идорасида бўлиб, “еттилик” фаолияти ҳамда ўтган йилда амалга оширган ишлари ва келгусидаги режалари билан танишди. “Еттилик” фаолияти эътироф этилиб, ушбу намуна асосида вилоятдаги барча маҳаллаларда ишларни ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.

Вилоят раҳбари ушбу маҳалладаги 11-сонли оилавий поликлиникада ҳам бўлиб, унинг фаолияти, патронаж хизматини кўрсатиш, касалликлар профилактикасини олиб бориш ишлари билан танишди. Ҳудуднинг касалликлар динамикаси ва “Сурхондарё тажрибаси” асосида аҳоли саломатлигини асраш юзасидан бажарилаётган ишлар тақдимот қилинди. Шундан сўнг, маҳалладаги 37-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишилиб, болаларда миллий ўзлик ва миллий қаҳрамонлар ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш мақсадида боғчаларни турли расмлар, ҳайкаллар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Ташриф Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида давом этди. Вилоят раҳбарига институтнинг янги ўқув биноси, музей ва “IT” марказ фаолияти ҳамда институт дастурчилари томонидан туризм йўналишида ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар таништирилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида Денов тумани ҳокими жорий йилда экспорт ва инвестиция режаларини бажариш, маҳаллий бюджет тушумларини ошириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш орқали иш ўринлари яратиш ҳамда “ИТ” хизматлар экспортини кўпайтириш борасидаги режаларини тақдимот қилди.

Ташриф якунида вилоят раҳбари саноат ва экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, уларнинг мавжуд муаммоларини тинглади. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш, паст қувватда ишлаётган корхоналар самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.