Сурхондарёда маҳалла тизими ходимлари шарафланди
Ўзини ўзи бошқаришнинг самарали тизими бўлган бу идоранинг нуфузини ошириш, уни чинакам халқ виждонига айлантириш, ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кейинги йилларда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, юртимизда 22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб белгиланиши ҳам ушбу тизимга қаратилаётган эътиборнинг бир ифодасидир.
Бугун сана муносабати билан вилоят ҳокимлигида маҳалла тизимида фаолият юритаёган фидойи, ўз касбининг чинакам меҳнаткашлари, илғорлари бўлган воҳаликлар иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, маҳалла тизими ходимларини бугунги касб байрами билан муборакбод этди. Президентимизнинг тегишли Фармонига асосан давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган сурхондарёлик 3 нафар маҳалла тизими ходимларига медалл ва орденлар ҳамда 15 нафар тизим ходимларига "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Тантанали маросимда сўзга чиққан маҳалла тизими ходимлари, уларнинг фаолиятига берилаётган эътибор, камтарона меҳнатининг юксак даражада қадрланаётганлигинидан мамнунлигини таъкидлашиб, давлатимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz