Сурхондарё вилояти ҳокими Татаристон делегациясини қабул қилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятида бўлиб турган Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув “Термиз халқаро савдо маркази”да ўтказилди.

Музокаралар давомида икки томон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириш, аввалги ташрифларда эришилган келишувларни амалга ошириш, янги лойиҳалар устида ишлаш бўйича ўзаро фикр алмашилди. Икки томонлама тузилган битим ва шартномаларни босиқма-босқич амалга ошириб боришга келишилиб олинди.

Шундан сўнг, меҳмонлар “Термиз халқаро савдо маркази”да амалга оширилаётган лойиҳалар, яратилаётган қулайлик ва имкониятлар билан таништирилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электротехника ва заргарлик маҳсулотлари шоурумлари кўздан кечирилди.

Татаристон делегациясининг вилоятимизга амалий ташрифи давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.