Учта туманда ёшларга ер ажратилди ва эҳтиёжманд оилаларга буғдой ҳамда механизаторларга совға топширилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларида бўлиб, ғалла ўрими ишларининг бориши билан танишди ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотларини тинглади.

Ҳудудларга ташрифлар давомида ишсиз, оталиққа олинган, “Ёшлар дафтари”да турган ёшлар учун ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиш, кўмакка муҳтож оилаларга буғдой тарқатиш тадбирларида иштирок этилди. Ёшлар учун ер майдонлари шудгорланиб, экин экишга тайёр ҳолда, “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида экиладиган уруғлари билан ажратиб берилди.

Ғалла ўримида фаол иштирок этаётган комбайн операторлари ва механизаторларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топшрилди.

Шунингдек, жойларда ғўза парвариши тадбирларининг бориши ҳам кўздан кечирилиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддиларининг ҳисоботлари эшитилди. Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ўғитлаш ва суғориш тадбирларини муддатида бажариш вазифаси топширилди.

Ҳудудларга ташриф сўнгида вилоят раҳбари Шўрчи туманида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган Олатемир маҳалласида бўлиб, инфратузилмани яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Вилоят раҳбарига мутасаддилар ва “еттилик” томонидан ахборот берилди.

Маҳаллада ишларни жонлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Сайхунобод тажрибаси” асосида ишларни йўлга қўйиш, бир ой муддатда маҳаллани “қизил”дан “яшил” тоифага ўтказиш лозимлиги белгиланди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.