Сурхондарё вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис Сурхондарё вилоятида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилмоқда, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун Термиз муҳандислик-технология институтида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят, Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари, мутасадди вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 56 нафар хусусий сектор вакиллари иштирок этишди. Учрашув давомида тадбиркорларнинг 64 та мурожаат, таклиф ва ташаббуслари тингланди ва атрофлича ўрганилди.

Хусусан, кадастр, бино ажратиш, инфратузилма билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, тижорат банкидан кредит олиш, хўжалик юритувчи субьектларга кўрсатилган хизмат ва берилган маҳсулот учун тўланмай қолган маблағни ундириш каби масалалар ўртага ташланди.

Тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатларнинг ўнга яқини учрашув давомида ҳал этилди. Шунингдек, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар аниқ ижро муддати билан масъулларга йўналтирилиб, ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш вазифаси топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.