Сурхондарёда вазир ва ҳокимнинг ўқитувчилар билан учрашуви ўтказилди

Бугун Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ва Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчилар ҳамда фахрий устозлар билан мулоқот ўтказилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда мактабгача ва мактаб таълимини ислоҳ қилиш, соҳада замонавий, самарадор педагогик технологияларни, энг илғор ўқитиш усулларини жорий этиш йўлида салмоқли натижаларга эришилаётганлиги қайд этилди.

 

Бугунги кунда вилоятимиздаги 978 та мактабда 57 минг нафар педагог-ўқитувчилар ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётгани, улар орасида чинакам фидойи, жонкуяр, изланувчан касб эгаларининг сафи кенгайиб бораётганлиги таъкидланди.

Тадбирда ана шундай самарали фаолият юритаётган 6 нафар ўқитувчиларимизга “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан, фаол ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ташаккурномалар ва совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, Сурхондарёда таълим тизимини ривожлантириш,  мактабларни замонавий шароитлар билан таъминлашдаги сай-ҳаракатлари учун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовга “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони топширилди.

Мулоқот давомида таълим тизимини янада ривожлантириш борасида илғор ўқитиувчилар ва фахрийларнинг фикрлари ҳамда таклифлари тингланди. Мутасаддилар ва таълим масканлари раҳбарларига янги 2024/2025 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.