Марказий ва тижорат банклари фаолиятига оид матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Марказий банк вилоят бошқармаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги Матбуот уйида банклар фаолияти, тизимда мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Азамат Раджабов ва тижорат банкларининг вилоят филиаллари бошқарув раислари иштирок этди. Дастлаб, Марказий банк раҳбари ва тижорат банклари бошқарув раислари тизимда жорий йилнинг ўтган даврида банклар фаолияти, тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берди.
Шундан сўнг, журналист ва блогерларнинг саволларига жавоблар берилди ҳамда таклифлари кўриб чиқилди. Шунингдек, аҳоли томонидан кўтарилаётган масалалар ўртага ташланиб, ечими юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида ахборотлар берилди.
Матбуот анжуманидан кейин ташкил этилган пресс-турда иштирокчилар Термиз халқаро савдо маркази – “Аиритом фрее зоне”, у ерда ташкил этилган тижорат банклари филиаллари фаолияти билан танишишди.
Маълумот учун, бугунги кунда воҳамизда 13 та тижорат банклари ва уларнинг 16 та филиаллари ҳамда 98 та минибанк ва банк хизматлари кўрсатиш марказлари фаолият юритиб келмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz