Сурхондарёлик пиллакорлар ҳам зафар қучди

Пиллакорлар маҳаллий иқлимга мос, серҳосил, касалликларга чидамли 30 минг 572 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, ўртача ҳосилдорликни **56,1 килограммга** етказди. Етиштирилган ҳосилнинг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди.

Эришилган бу муваффақиятга вилоятнинг, айниқса, Шўрчи, Бандихон, Денов туманлари пиллакорлари муносиб улуш қўшди.

Шўрчи туманидан “Қаршиев Илёс”, “Турдимурод”, “Рўзи Мамараимов”, Бандихон туманидан “Содиқбобо”, “Кўксой обод”, “Барака ёрлиқ”, Денов туманидан “Абдулхошим Лазиз”, “Маматмўмин Чориёр”, “Исомиддин Шаҳобиддин” каби кўплаб фермер хўжаликлари пилла етиштириш бўйича шартномавий режаларини 110 фоизга ошириб бажарди.

Вилоятда қабул пунктларига пилла ҳосилини топшириш давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.