МЕҲРГА ТАШНА ДИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ...

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиз шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйидан 10 нафар ўғил-қизни ўз тарбиясига олиб, “Оилавий болалар уйи” фаолиятини йўлга қўйган Деновнинг “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи Озода Жўраеванинг хонадонида бўлди. Болаларнинг аҳволи, оилавий шароити билан яқиндан танишиб, уларга байрам совғаларини улашди.

Вилоят ҳокими Озода Жўраеванинг олийжаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, унга доимо кўмакдош бўлишга ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.