Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Шўрчида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди

Шўрчи туманида 120 ўринга мўлжалланган “Golden kids” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Икки қаватли ушбу муассасада болажонларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.