Ўтмишда эски Термиз “Эрлар шаҳри” бўлганми?
Термиз шаҳри мамлакатимиз жанубидаги энг қадимги ва навқирон шаҳарлардан бири. Манбаларда Термиз шаҳар қалъасига милоддан аввалги I минг йилликнинг ўрталарида асос солингани айтилади. Шаҳарнинг номи қадимги бақтр тилидаги “Taro Maetha” сўзидан олинган бўлиб, у “дарёнинг нариги соҳилидаги манзилгоҳ” , деган маънони англатади. Олимлар милоддан аввалги 327 йилда Александр Македонский бу қалъага Окс бўйидаги Александрия шаҳри, деб ном берганини аниқлаган. Милоддан аввалги III асрда шаҳар Антиоксия – Тармита деб аталган. Термиз IV-V аср арман манбаларида “Drmat”, VII асрга оид хитой манбаларида “Таmi”, дея юритилган. IX-XII асрларга оид араб-форс манбаларида шаҳарнинг номи “Tarmid”, “Tarmiz” ва “Tirmiz” кўринишида ёзилган.
Барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилди
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида масъул ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, Республика махсус комиссияси томонидан очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.
Саид оталиқ мадрасаси қайта тикланади
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида асрлар давомида маьрифат маскани сифатида хизмат қилиб келган Саид оталиқ мадрасаси XVI асрда Хўжа Алоуддин Атторга атаб бунёд этилган. Ул зот халқ орасида Шайх Аттори Валий номи билан машҳур бўлган. Алоуддин Аттор Баҳоуддин Нақшбандийнинг куёви бўлиб, тариқат таълимотини кенг ёйиш учун Деновга кўчиб келган.
Siz lidermisiz va kelajakda zamonaviy rahbar boʼlmoqchimisiz?! Unda bu loyiha siz uchun.
Oʼzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi Surxondaryo viloyati filiali qoshida haqiqiy lider yoshlar va yosh davlat fuqarolik xizmatchilari uchun "Kelajak liderlari" klubi faoliyati yoʼlga qoʼyilmoqda!
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz