Сурхондарёда «Сурхон миллий қадриятлар бешиги» шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдоларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга қаратилган беш ташаббус лойиҳаларини янгича ташкил этиш ҳамда муаммо ва таклифларини эркин билдира олишлари учун майдон яратиш мақсадида ташкил этилган «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда аждодлардан мерос бўлиб келаётган ҳамда турли халқларнинг миллий ўйинлари ўтказилди. Форумда Термиз шаҳри ва туманлар ўртасида ўтовлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма доирасида ҳар бир шаҳар ва туманлар ўзининг миллийлигини акс эттирувчи урф-одат ва қадриятлар ҳамда ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиши ўтказилди. Маҳалладан вилоят босқичигача ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари форуми» тадбирлари орқали 600 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, форум доирасида, ёшлар ўртасида кўчалараро, маҳаллалараро йўналишида спортнинг қатор турлари бўйича «Сектор раҳбари кубоги» мусобақалари, «Камалак юлдузлари – 2021» болалар ижодиёти фестивали, «Мунозара» интеллектуал турнири, «Йил талабаси» кўрик-танловлари, Ахборот технологияларига қизиқувчи ёшлар ўртасида киберспорт ҳамда «Бир миллион дастурчи» лойиҳалари, китобхонликни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида «Зукко китобхон», «Маҳаллам китобхони» каби лойиҳалар, ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ва муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан ёшлар учун бизнес-тренинг ва мотивацион учрашувлар ташкил этилди. Барча тадбирлар «Ўзбекистон 24» янгиликларида жонли эфирга узатиб борилди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдоларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга қаратилган беш ташаббус лойиҳаларини янгича ташкил этиш ҳамда муаммо ва таклифларини эркин билдира олишлари учун майдон яратиш мақсадида ташкил этилган «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда аждодлардан мерос бўлиб келаётган ҳамда турли халқларнинг миллий ўйинлари ўтказилди.
БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Бугун, 15 декабрь куни Бирлашган Миллатлар ташкилоти Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг гуманитар юки ортилган иккита махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилди.
Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи таништирилди
Сурхондарё вилоят ҳокимлиги фаоллар йиғилишида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят давлат солиқ бошқармасининг шаҳар ва туманлар бўлим бошлиқлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz