Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”, “Ўзтўқимачиликсаноати”, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг тақдимотлари ўтказилди.
“Санъат саройи” ҳудудида жойлашган боғда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокидаги ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси давом этмоқда.
Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида икки мамлакат тадбиркорлари қиймати 44 миллион долларлик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги тўртта шартномани ҳужжатини алмашди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида 2021-2022 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси” шартномаси имзоланганлиги ҳақидаги ҳужжат алмашилди.

Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Бош вазир ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Девони раҳбари Муҳаммад Шокир Каргар, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Балх вилояти волийси Моҳаммад Фарҳод Азимий ва бошқалар сўнгги тўрт йилда мамлакатларимиз ўртасидаги яқин қўшничилик ва ўзаро ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Халқларимиз ўртасида узоқ ўтмишга бориб тақаладиган азалий дўстлик ришталари ва муштарак миллий урф-одатларимиз ҳамда давлатларимиз ишбилармонларининг ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш йўллари хусусида фикр алмашилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz