Сурхондарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Кичкилов Шерхон Ҳамзаевич Сурхондарё вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У шу кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 17 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 17 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Ангор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Чориев Жамшиджон Шокиржонович Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Жамшид Чориев меҳнат фаолият давомида Ангор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, директор ўринбосари ва директор лавозимларида ишланган.
Ангор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Чориев Жамшиджон Шокиржонович Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жамшид Чориев меҳнат фаолият давомида Ангор маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, директор ўринбосари ва директор лавозимларида ишланган.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни олдидан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, маҳалла фаоллари ва ёшлар вакиллари бугун яна уч нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси – Термиз туманида яшовчи Кенжа Султонов (“Дўстлик”), Файзи Пўлатов (“Учқизил”) ҳамда Термиз шаҳрилик Шерали Ҳайдаров (“Гулираъно”) хонадонига байрам кайфиятини олиб киришди.
Вилоят ҳокими ҳар учала уруш фахрийсига давлатимиз раҳбарининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириб, 12 миллион сўмдан пул, “Шон-шараф” музейи гумбази устига ўрнатилган ўзбек қаҳрамонларининг ҳайкали тасвирланган эсдалик совғасини топширди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz