Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонида 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорлар “Қишлоқ шифокори” дастури асосида ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари Давлат бюджетидан компенсация тўлаш белгиланган. Шу муносабат билан Сурхондарё вилоятидаги олис ва чекка ҳудудда жойлашган 35 та маҳалладаги оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида 14 нафар врачларга бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида 10 нафар врачлар ишга қабул қилинди. Ҳозирги кунда Бойсун туманидаги Мачай МФЙга 1 нафар, Қўрғонча ҳудудидаги маҳаллалар учун 2 нафар ҳамда Шеробод туманидаги “Вандоб” МФЙ учун 1 нафар врачларга эҳтиёж мавжудлигини инобатга олиб “Қишлоқ шифокори” дастури доирсида ишга таклиф этамиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.