Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида сел келди

Бугун, 3 май куни республикамизнинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида қисқа муддатли ёғиб ўтган ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Мачай”, “Юқори Мачай” ва “Дарбанд” қишлоқларида қисқа муддати сел оқими кузатилган. Сел сувлари “Мачай”, “Юқори Мачай” қишлоқларининг ички йўлларига ҳамда “Дарбанд” қишлоғи ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлига тошган. Сел сувлари оқибатида аҳоли хонадонлари, ижтимоий объектлар ва коммуникация тармоқларига зарар етмаган. “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлида транспорт воситалари қатнови тўхтатилмаган.

Шунингдек, Сариосиё туманининг тоғли “Хонжиза” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хурсандсой” сойида сув ҳажми ортиб, сой четига ўрнатилган 2 дона, 110 кВт кучланишли метал конструкцияли устунлар остини ювиши оқибатида ушбу устунларни ёнбошга йиқилишига олиб келган. Айни вақтда ушбу электр устунларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда хавфсизлик нуқтаи назардан вақтинчалик электр таъминотидан узилган. Ҳолат “Хонжиза” объект электр таъминотига таъсир кўрсатмаган, фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, “Сангардак” сойи тепаликларидан оқиб тушган ёмғир сувлари тупроқ ва қум-шағалларни ички йўлларга оқизиб келган. Ёғингарчилик оқибатида аҳоли хонадонлари ва уларнинг мулкига зиён етмаган.

Ҳозирда сел оқимидан сўнг йўлларда йиғилиб қолган қум-шағал ва лойқаларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.