Сурхондарёлик ёшлар орасида IT соҳасига қизиқиш ортмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириш, ёшларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини бойитиш, маънавий, интеллектуал жиҳатдан камол топишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштиришда ёшларнинг стартап лойиҳалари ҳаётга кенг тадбиқ этилмоқда.
Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларга мотивация бериш ҳамда иқтисодиёт тармоқларига замонавий IT стартап лойиҳаларини жалб қилишга кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан мунтазам равишда иқтидорли ёшлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу йўналишда вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда ёшлар томонидан тақдим қилинган қатор лойиҳалар билан танишилди. Тақдим этилган “BAZARPLUS” ва “ZIYARAT” лойиҳалари вилоят ҳокимида қизиқиш уйғотиб, келгусида ушбу лойиҳаларни молиялаштириш ва маҳаллий бозорга интегратция қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Танлаб олинган “BAZARPLUS” платформасининг асосий мақсади электрон озиқ-овқат бозорини яратиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказишдан иборат. “ZIYARAT” мобил иловаси эса мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ривожлантиришда туристлар оқимини ошириш ва уларга қулайликлар яратишга хизмат қилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz