Электр энергияси истеъмолчилари диққатига!
Маълумки, ёз фаслида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, аномал жазирама бўлиши Термиз шаҳар электр таъминоти корхонаси тассаруфида бўлган 110/10/6 кВли “Шарқ” ва 110/35/6 кВли “Термиз” подстанциясиларида мавжуд куч трансформаторларининг зўриқиб ишлаши ҳамда белгиланган меъёрдан ортиқ ҳароратгача қизиб ишлашига олиб келмоқда.
Олиб борилган ўлчов-назорат тадбирлари давомида, подстанцияларда мавжуд куч трансформаторларининг ҳарорати айни куннинг энг иссиқ вақтларида 105-110 °С гача кўтарилиши кузатилмоқда. Ҳолбуки Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига биноан меъёрий ҳарорат - 95 °С бўлиши лозим.
Ушбу ҳолат эса мавжуд куч трансформаторларнинг ишдан чиқишига ва яроқсиз ҳолга келиб қолишига сабаб бўлиши мумкин, Натижада содир бўладиган носозликни монтаж-демонтаж ишлари кўп вақт талаб этмоқда.
Юқоридагилар инобатга олинган ҳолда, истеъмолчиларнинг электр таъминоти узлуксизлигини ҳамда энерготизимнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида вақти-вақти билан қисқа муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларига асосан электр таъминотида чеклашлар киритиб борилишини маълум қиламиз.
Электр таъминотида олиб бориладиган қисқа муддатли чеклаш ишлари давомида электр таъминотида содир бўладиган узилишлар юзасидан келиб чиқадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
“Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz