Президентимизнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Мазкур топшириққа асосан мажмуани тўлиқ қайта реконструкция қилиш, замонавий масжид, кутубхона, кичик марказ ва меҳмонхона бунёд этиш, катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Султон Саодат мажмуасида бўлиб, ҳудудда қурилаётган 1000 ўринли масжид билан танишди. Ҳудудни ободонлаштириш, масжидда ибодатни адо этишга келувчилар учун барча зарур шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари мутасаддилар ва диний соҳа вакиллари билан Султон Саодат мажмуасини зиёрат қилди ва Қуръон тиловат қилинди.
Маълумот учун: Ушбу қадамжо X-XVII асрларга мансуб мақбаралар мажмуасидир. Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Шу боис у аслида Султон Содот, яъни “Саййидлар султони” дея аталган. Кейинчалик мақбара атрофига унинг авлодлари ва бошқа саййидлар дафн этилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz