Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида амалга оширилаётган юқори технологияли амалиётлар

Жорий йилдан Сурхондарё вилоятида юқори технологик жаррохлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилиб, биринчи бор буйрак кўчириш амалиёти бажарилди.

Шунингдек, вилоятда юрак туғма нуқсони, юрак ишемик касаллигининг сурункали ва ўткир формалари, бош мия, буйрак ва катта қон томирларининг шикастланиши билан кечадиган касалликларни жаррохлик амалиёти билан даволаш ҳамда юрак аритмияларига “радиочастотали облация” ва “электрокардиостимулятор” ўрнатиш каби тиббий амалиётларни бажариш йўлга қўйилди.

Кўп тармоқли тиббиёт марказига 2 млрд 580 млн сўм маблағ эвазига “Сунъий қон айланиш аппарати” харид қилинди ва юракда очиқ усулда 11 турдаги жаррохлик амалиётини ўтказиш имконияти яратилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.