Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “14 фоизли кредит, яъни ўзини ўзи банд қилиш бўйича, лимит туман ва маҳалларга қаердан берилади? Сурхондарё вилояти учун 2 ойдан бери лимит йўқ?” мазмунидаги мурожаат эълон қилинди. Мазкур мурожаат юзасидан Сурхондарё вилояти Марказий банки қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сонли қарорига асосан 2023 йилда Сурхондарё вилоятига йўналтириладиган 1 трлн 91 млрд сўм маблағларнинг  572 млрд сўми аввал берилган кредитларнинг қайтарилиши ҳисобидан, 278 млрд сўми тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ва 241 млрд сўми ваколатли банкларнинг ресурслари ҳисобидан ажратилади.

Шу сабабли қарорнинг 5-бандида маҳаллий ҳокимликлар ва тижорат банкларига дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилиши вазифаси юклатилган.

Агар ҳудудларда ушбу кредитларни сўндириш графиги ижроси таъминланмаса, айнан ўша ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графиги ижросининг бажарилмаган миқдорига мос равишда камайтирилиши белгиланган.

Қарордан келиб чиқиб, жорий йилда бериладиган кредитларнинг асосий қисми аввал берилган кредитларнинг қайтарилиши ҳисобига берилади, агар кредитлар ўз вақтида сўндирилмаса, қайтмаган қисмига мос равишда кредит ажратиш имконияти чекланади.

Шунга кўра, ҳар бир маҳалла бўйича аввал берилган кредитларнинг сўндирилган қисми ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра дастурлар доирасида янги қарз олувчига ажратиладиган кредитлар бўйича ресурслар (лимитлар)нинг асосий манбаси ҳисобланади.

Сурхондарё вилоятида оҳирги 2 ойда  маҳаллардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 6 минг 632 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 176,5 млрд сўмлик тавсияномалар берилган.

Жумладан, июль ойида 74,9 млрд сўм сўмни ташкил этади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.