Сурхондарё вилоятида ёшлар етакчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 19 январдаги қарорига асосан ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Хусусан, Сурхондарё вилоятининг 724 та маҳалласининг барчасида 724 нафар ёшлар етакчилари суҳбат асосида ишга қабул қилиниб, фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидаги шарт шароитлар яратилди.
Жумладан, барча ёшлар етакчилари учун умумий ва алоҳида хоналар ажратилиб, хоналарида ички ва ташқи стендлар ўрнатилди. Фойдаланишлари учун иш столи ва мебеллари, компьютер, принтер, веб-камера, планшетлар ажратилиб, иш фаолиятини яхшилаш мақсадида ўқув-услубий қўлланмалар тарқатилди.
Маҳалла ёшлар етакчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига муаммоси мавжуд, кўмакка муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилиб, “Ёшлар дафтари” платформасига киритиш орқали уларга манзилли ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz