Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Малакали шифокорлар имтиёзли шартлар билан олий ҳудудлага ишга таклиф қилиинади

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 19-сентябрдаги “Бирламчи тиббий санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сонли қарорига асосан ушбу рўйхатга Сурхондарё вилоятида 48 та маҳалла киритилган.

Бугунги кунда ушбу рўйхатга киритилган қуйидаги маҳаллалардаги оилавий шифокорлик пунктларида (ОШП) вакант лавозимлар мавжуд:

- Шеробод тумани “Қорабоғ” ОШП;

- Бойсун тумани “Қўрғонча” ОШП;

- Бойсун тумани “Мачай” ОШП;

- Музробод тумани “Файзобод” ОШП;

- Узун тумани “Талтуғай” ОШП.

Қарорга кўра олис чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликилиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдоридаги ҳар ойлик устама белгиланган ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан маблағ ажратилиши белгиланган.

Малакали шифокорларни мазкур иш ўринларига таклиф этамиз.

Номзодлардан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.