Йил сарҳисоби: Туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар

Сурхондарё вилояти туризмни соҳасида катта салоҳиятга эга бўлиб, воҳада Омонхона, Сангардак каби табиий масканлар ҳамда 500 дан зиёд тарихий обидалар мавжуд.

Хусусан, 2023 йилда туризмни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шароитлар яратиш мақсадида вилоятда 14 та янги мехмонхона қурилди ҳамда Сангардак қишлоғига “туризм қишлоғи” мақони берилди. Шунингдек, умумий қиймати 110 млрд сўм бўлган, 200 ўринли “Сангардак” санаторияси фойдаланишга топширилди.

Бундан ташқари Бойсун туманида йирик туризм кластери ташкил этилмоқда ҳамда вилоятда илк бор “Зовбоши” ҳудудида тоғ-дор йўли (канатка) қурилмоқда.

Ҳозирда вилоятда яна 52 та, 1 800 ўринли меҳмонхоналарни қуриш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Фото: Сариосиё туманида фойдаланишга топширилган 200 ўринли “Сангардак” санаторияси

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.