Тўра Боболов Бойсуннинг энг олис маҳаллаларидан бирида бўлди
Воҳа марказидан 150 км узоқликдаги Бойсун туманининг Хўжаидод маҳалласига вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ташриф буюрди.
Ташриф аввалида, вилоят ҳокими жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича берилган топшириққа асосан, ташкил этилган кўчат экиш жараёнларида иштирок этди.
Шундан сўнг, тоғ бағридаги Хўжаидод маҳалласида бўлиб, 50 қатновга мўлжалланган Қўрғонча қишлоқ шифокорлик пунктининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.
Шифокорлик пункти 2 млрд 140 млн сўм маблағ эвазига дастур асосида қайта қурилди. Бу ерда олий тоифали, ўрта, кичик тиббий 22 нафар тиббий ҳамда 8 нафар ишчи ходимлар Дуоба, Хўжаидод, Деҳиболо ва Ўрмончи маҳаллаларидаги 6167 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Вилоят ҳокими «Обод қишлоқ» дастури асосида реконструкция қилинган 18-сонли мактаб биносида яратилган шароитлар билан ҳам танишди. У ерда ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг фикрларини тинглади. Ташриф давомида мактаб фондига китоблар жамланмаси топширилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда Дуоба, Хўжаидод, Деҳиболо ва Ўрмончи маҳаллалар фаоллари вилоят ҳокимига ичимлик суви, йўл ва кўприк қуриш ҳамда Олий таълим муаассасаларининг тиббиёт йўналишида таҳсил олиш учун маҳалла ёшларига квота ажратиш каби масалаларда мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, ижроси маълум муддат талаб этадиган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қонуний ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида Хўжаидод маҳалласида 2021 йил «Обод қишлоқ» давлат дастури асосида, 14 км ички йўллар шағалланиб, ижтимоий соҳа объектларига оптик толали алоқа тармоқлари тортилди,18, 44 – сонли мактаблар реконструкция қилинди ва 44-сонли мактаб филиали янгидан қурилди. Шунингдек, 2 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 6 кмдан зиёд электр симлари янгиланди ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 15,5 км сув қувурлари ётқизилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz