Сессияда депутатлар томонидан муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди
Бугун Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси ўтказилди. ZOOM иловасидан фойдаланган ҳолда видеомулоқот тарзда ўтказилган сессияда вилоятдан сайланган Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари иштирок этди.
Сессияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар жанговор шайлиги ва тайёргалигини такомиллаштириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш юзасидан белгилаб берилган вазифаларнинг вилоятдаги ижроси тўғрисида Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи Қодиржон Турсуновнинг маърузаси тингланди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Шоҳида Холлиева “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг вилоятдаги ижроси, вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Элмурод Авазов воҳа ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг “Рейтинг баҳолаш тизими” юзасидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида ахборот берди.
Маърузалар бўйича муҳим вазифалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутларининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари эшитилди.
Сессияда шунингдек, халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 2021 йил 27 январдаги “Денов туманининг тегишли аҳоли пунктларини Узун тумани тасарруфига ўтказиш тўғрисида” 160/31-06-сонли қарорини тасдиқлаш, Депутатлик ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзод тавсия этиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Кадирова Муяссар Джумаевнанинг номзоди Марказий сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этилди.
Сессияда кўрилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz