Тўра Боболов тадбиркорларни қабул қилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш чораларини кўрди

Кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу боис Сурхондарё вилоятида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилмоқда, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

 

 

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг бугун, 30 январь куни ўтказилган “Тадбиркорлар қабули”да ҳам 70 нафардан ортиқ хусусий сектор вакилларининг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди.

 

Қабулда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилишди. Бу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

 

 

 

Хусусан, Музработ туманидаги “Нур боғ бек” фермер хўжалиги раҳбари Н.Чориевга балиқчиликни ривожлантириш, Термиз туманидаги “Имон ислом агро экспорт” МЧЖ раҳбари Б.Бобомуҳаммедовга замонавий иссиқхона қуриш учун ер майдонлари ажратиладиган бўлди.

 

 

 

 

Термиз шаҳридаги “Ассомхон Ш.” хусусий корхонаси раҳбари Элбек Поёновга бузилган савдо дўкони биноси учун компенсация пулини тўлаб бериш, Музработ туманидаги “Аминов Ғолиб” фермер хўжалиги раҳбари Д.Эргашевга  бажарилган ер ҳайдаш ва текислаш ишлари учун хизмат маблағини ундиришда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида масъулларга топшириқлар берилиб, ижроси вилоят ҳокими томонидан шахсан назоратга олинди.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.