Коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди
Тадбирлар / 2024-08-13

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Сурхондарёдаги давлат муассасалари, давлат унитар корхоналари, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари комплаенс назорати ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш ва манфаатлар тўқнашуви масалаларида навбатдаги тарғибот учрашуви ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ф.Менглиев ва коррупцияга қарши ички назорат қилиш шўбаси мудири Т.Жумақуловлар Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни юзасидан тушунтиришлар берди. Иштирокчиларнинг мазкур қонунга оид ҳамда коррупсияга оид саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, комплаенс назорати бўлимларининг фаолияти, келгусидаги вазифалари муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.