Қумқўрғонда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Қумқўрғон туманидаги криминоген вазият таҳлил қилинганда жорий йилнинг 5 ойи давомида жами 116 та жиноят содир этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 тага ошган. Шунингдек, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар сони 19 тага ёки 35,2 фоизга ошиб кетишига йўл қўйилган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган муҳокамада туман сектор раҳбарлари, Ички ишлар органлари ҳамда маҳалла масъуллари ва профилактика инспекторларининг ҳисоботи тингланди.

Содир этилган жиноятлар юзасидан 115 та муҳокама йиғилишлари ўтказилган бўлишига қарамай, уларнинг 35 тасида сектор раҳбарлари, хусусан 16 тасида 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи иштирок этмаган. Аёллар, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича етарли чоралар кўрилмаганлиги қайд этилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини лозим даражада олиб бормаганлиги учун туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғига, “Уяс” маҳалласи “Бешлиги”га, “Халқобод” маҳалласи раиси ва пофилактика инспекторига, “Дўстлик”, “Нефтчилар”, ва “Бешқаҳрамон” маҳаллалари профилактика инспекторларига “Ҳайфсан” интизомий жазоси тайинланди.

Туманда вояга етмаганлар томонидан 3 та жиноят қайд этилган, шундан 2 таси 10-сонли мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган. Жумладан, 2008 йилда туғилган ушбу мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган ўғирлик жинояти юзасидан мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, синф раҳбари ва мактабга бириктирилган инспектор-психолог томонидан бирор маротаба профилактик суҳбат ўтказилмаган. Ўз вазифасига совуққонлик билан қараганлиги учун мактаб директори, директор ўринбосари ва синф раҳбари ҳамда мактабга туман ИИБдан бириктирилган инспектор-психологни лавозимига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш бўйича вилоят бошқармаларига кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.