Янги тайинлов

Маматқулов Абдулла Абдимўминович “Сурхондарёсувқурилишинвест” давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

У 1985 йилда Олтинсой туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – механик-технолог.

А.Маматқулов меҳнат фаолияти давомида “Сурхондарё сув таъминоти ” МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари, “Термиз Тезкор” ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиши ташкилоти капитал қурилиш бўйича директор ўринбосари, Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2023 йилдан буён Бандихон тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.