Сурхондарёда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошланди.

Термиз туманидаги “Термиз халқаро савдо маркази” Термиз эркин савдо зонасида ўтказилаётган саноат ярмаркасида қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати соҳаларида фаолият юритувчи қарийб 200 дан зиёд сурхондарёлик, 300 дан ортиқ бошқа вилоятлар саноат корхоналари ўзларининг импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Ярмарканинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, холдинг компаниялари, шунингдек, ишбилармон доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими тадбирни очиб берар экан, республикамизда ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали саноат салоҳиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, самарали чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

Ярмаркада асосий эътибор маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини ўрганиб чиқиш, келгусида саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва иш кўламини кенгайтириш учун буюртмалар портфелини шакллантиришга йўналтирилган.

Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси эртага ҳам давом этади. Тадбирда иштирок этиш учун ишлаб чиқариш корхоналари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда хусусий тадбиркорлар таклиф қилинади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.