ЖИНОЯТ УЧУН ЖАЗО МУҚАРАР

Юртимизда азалдан инсонпарварлик тамойиллари, инсон шаъни ва қадр қиммати олий масала сифатида баҳоланган.

 

Жиноят учун жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қонунларга оғишмай амал қилиш судларнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.

 

Жазо адолатли бўлиши — ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.

 

Адолатли жазо тайинланиши ундан кўзланган мақсадларга — маҳкумни ахлоқан тузатиш, маҳкум ва бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишга эришиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Жиноят ва жазо масалаларини ҳал қилишда айбланувчи шахсини ўрганишнинг аҳамияти каттадир.

 

Бу суд ҳаракатларининг самарали услубини ишлаб чиқиш имконини беради, қолаверса иш бўйича ҳақиқатни тўла аниқлаш, адолатли ҳукм чиқариш, шахсни қайта тарбиялаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга кўмаклашади.

 

 Суд процессида айбланувчининг шахсини мукаммал ўрганиш унинг руҳий хусусиятларини, шахс сифатида шаклланиш жараёнларини ўрганишликни талаб қилади.

 

  Айбланувчи шахсининг фақат салбий хусусиятларини ўрганишга чекланмасдан, балки ундаги мавжуд ижобий фазилатларини ўрганиш холис ҳукм чиқариш учун ғоят муҳимдир.

 

 Фақат асосли ва одилона жазо тайинлаш орқалигина жамиятни жиноий хуружлардан самарали ҳимоя этиш, судланганларни тузатиш ва қайта тарбиялашга эришиш, судланганлар ҳамда бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни таъминлаш мумкин.

 

  Жамиятимизда шахсни тарбиялаш орқали соғлом муҳит яратиш вазифаси, нафақат судларнинг, балки кенг жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини унутмаслик лозим.

 

 

           Икром ШАЙМАНОВ

                     Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг раиси

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Surxondaryo viloyati hokimligi faoliyatini qanday baholaysiz?

Bog'lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.