Surxondaryo viloyati hokimligi
Юксак эьтибор ва эьтироф ифодаси

-Истиқлолимизнинг қутлуғ 30 йиллик тўйи муносабати билан Сизларнинг халқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, тинч, тўкин ҳаётимизни таъминлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлидаги  хизматларингиз алоҳида эътироф этилди,-деди вилоят ҳокими.-Биз, давлатимиз раҳбарининг юксак  орден, медал ва эсдалик нишонларини бутун Сурхон аҳлига берилган мукофот, шу билан бирга бажараётган ишларимиз учун берилган аванс сифатида қабул қилишимиз жуда ўринли бўлади, деб ҳисоблайман.

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни бундай юксак ишонч ва эътироф билан самимий табриклайман. Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз осуда, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин.

Мукофотланганлар орасида Бойсун тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Хоним Тошбоев ҳам бор.  Фаол отахоннинг жамоатчилик асосида олиб бораётган эзгу ишлари  "Меҳнат шуҳрати"ордени билан тақдирланди.

  • Инсон ёши  улғайган сайин ўтган ва бугунги турмушини, босиб ўтган ҳаёт йўлини бир-бирига қиёслаб кўраверар экан,-дейди Хоним бобо Тошбоев.- Истиқлол шарофати билан мамлакатимизда содир бўлаётган янгиланишлар, ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришларни кузатиб,  шундай озод ва обод кунларга етказгани учун шукрона айтаман. Ёшу-кексага бирдек кўрсатилаётган эьтибордан фахр ҳиссини туяман. Айниқса, кейинги йиллардаги ишлардан ўзимни ёшараётгандек ҳис этаман. Бундай ғамхўрликлардан жуда мамнунман.
  • Мамлакатимизнинг тарихий ва энг шонли санаси муносабати билан вилоятда 2 минг 258 нафар турли соҳа вакиллари ва фаол ёшлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги"  эсдалик нишонига сазовар бўлди. 

  • Тантанали маросимда давлат мукофотлари ва эсдалик нишон билан тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар юксак эьтибор ва эьтироф учун чексиз миннатдорлик билдирди. 

Izoh qoldirish

So‘rovnoma
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?

Bog`lanish
Sayt Surxondaryo viloyati hokimligi huzuridagi, Axborot kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish markazi mutaxassislari tomonidan yaratilgan.